Ру En O'z
9 Май 2021 2406

Қорақалпоғистонда оммавий мусобақалар ва хотира турнирлари ўтказилмоқда

Шу кунларда бутун Республикамиз бўйлаб “Спортни сев, спорт билан яша!” оммавий мусобақаси қаторида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кўплаб спорт тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу борада Қорақалпоғистон Республика вакиллари ҳам анча фаоллигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Режага кўра, ҳозир ушбу ҳудудда “Спортни сев, спорт билан яша!” мусобақаси доирасида мини-футбол ойлиги бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда Республиканинг Қонликўл, Беруний, Бўзатов, Кегейли ва Амударё туманлари, Нукус шаҳарларида саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш жоиз, ҳозирги об-ҳавонинг ҳам қулай бўлиб тургани мини-футбол шинавандалари учун қўл келмоқда.

Шунингдек, Республика ёшлари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни доирасида ташкил этилаётган тадбирларда ҳам анча фаол. Аҳамиятлиси, Амударё туманида шахмат-шашка бўйича ўтган ана шундай мусобақалардан бири кўзи ожиз 1-2 тоифа ногиронлари ўртасида ташкил этилди. Шунингдек, қатор туман ва шаҳарларидаги БЎСМ ва бошқа спорт объектлари ана шундай тадбирлар билан гавжум.

Text to speech