Ру En O'z
31 Май 2023 1347

Дзюдочиларимиз катта таркибда Душанбега йўл олишди

2-4 июнь кунлари Тожикистон пойтахти дзюдо бўйича Гран-при мусобақасига мезбонлик қилади. Бугун тонгда ушбу мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси Душанбе шаҳрига кўл олди. Жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қиладиган ушбу мусобақада 41 мамлакатдан 300 нафардан ортиқ спортчи қатнашади. Ўзбекистон терма жамоаси қўшни мамлакатга қуйидаги таркибда йўл олди:

Эркаклар:
-60 кг: Достон Рўзиев, Камолиддин Бахтиёров
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев, Бобур Ваджиев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов, Жавоҳир Сапаров
-81 кг: Ҳикматуллоҳ Тўраев, Мусо Собиров
-90 кг: Зуфарбек Ўролов, Жаҳонгир Маматраҳимов
-100 кг: Отабек Тўрабоев, Муҳаммадқодир Мансуров
+100 кг: Исломбек Равшанқулов, Ўткирбек Тўрабоев

Аёллар:
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева
-52 кг: Сита Кадамбаева, Гулҳаё Жўраева
-57 кг: Шукуржон Аминова, Нилуфар Eрмаганбетова
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева, Севинч Исоқова
-70 кг: Нодира Йўлдошева, Шохиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева, Фарангиз Холмуродова
+78 кг: Санеайим Эркинбаева, Рината Илматова

Text to speech