Ру En O'z
30 Май 2023 961

Халқаро этноспорт фестивалига кўрилаётган тайёргарлик муҳокама қилинди

Жорий йилнинг сентябрь ойида Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтади. Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида ушбу мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказилди. Уни МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов олиб борди. Шунингдек, йиғилишда этноспорт турлари бўйича федерациялар мутасаддилари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги «Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-259-сон қарорига асосан ташкил этиладиган ушбу тадбир иштирокчи давлатлар қатори кўплаб халқаро ташкилотлар эътиборида бўлади. Шу боис унга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, меҳмонлар учун барча шароитларни яратиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Йиғилишда федерациялар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган долзарб масалалар муҳокама қилиниб, ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech