Ру En O'z
30 Май 2023 1109

Рапирачиларимиз Тбилисига йўл олишди

2-3 июнь кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича аёллар ўртасида навбатдаги Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. 38 давлатдан 200 нафарга яқин спортчи баҳс олиб борадиган ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади.

Маълумки, қиличбозлик спортида Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очколарини жамғариш даври бошланди. Тбилисидаги баҳсларда қиличбозларимиздан Умида Илясова ҳамда Комила Мирзаева юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Мураббий Дониёр Нугуманов бошчилигидаги спортчиларимиз бугун Грузияга йўл олишди.

Text to speech