Ру En O'z
30 Май 2023 751

Дмитрий Шокинни табриклаймиз!

Бугун таэквондо WT бўйича ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин туғилган кунини нишонламоқда.

Дмитрий Александрович Шокин 1992 йил 30 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. Қаҳрамонимиз таэквондо WТ бўйича мустақил Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган (2015 йил) илк спортчимиз ҳисобланади. Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. Шокин фаолияти давомида икки бор Осиё ўйинларининг кумуш медали қаторида кўп карра қитъа чемпионлигини қўлга киритган. Ушбу муваффақиятлари эвазига "Дўстлик" ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Дмитрий Шокинни бугунги туғилган куни билан табриклайди ва унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech