Ру En O'z
29 Май 2023 864

Улуғбек Рашитов жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби!

Бокуда старт олган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли бошланди. Илк куннинг ўзидаёқ терма жамоамиз бронза медалига сазовор бўлди.

-68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтган юртдошимиз финал остонасида кореялик Хо-Жун Жинга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу Рашитов учун фаолиятида жаҳон чемпионатларидаги илк медаль ҳисобланади.

Text to speech