29 Май 2023
1267
Чавандозларимиз Москвадаги нуфузли турнирда совриндорлар қаторидан жой олишди
Москва шаҳрида конкур бўйича “Bit River” турнири ўз ниҳоясига етди. 26-28 май кунлари учинчи бор ўтказилган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этишди.
“Jump&Drive” дастурини ўз ичига олган 11-йўналиш спортчиларимиз учун муваффақиятли якунланди. Беллашувларда Хуршидбек Алимжонов билан тандем ҳосил қилган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев 120 см тўсиқлардан ўтиш баҳсларида энг яхши натижани қайд этишди.
145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида эса Аъзам Толиббоев иккинчи ўринга сазовор бўлди. “Базарт Де Руэт” лақабли тулпорда ҳаракат қилган юртдошимиз фақатгина россиялик Василиса Еростовойдан орта қолди.