Ру En O'z
29 Май 2023 809

Гимнастикачиларимиз Варнада олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди

Болгариянинг Варна шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон “Челленж” кубогининг биринчи босқичи ниҳоясига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлди.

Ҳамюртларимиздан Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Расулжон Абдураҳимов брусдаги машқда 14.233 балл билан олтин медаль соҳибига айланди. Спорт отидаги машқда 14.500 балл жамғарган Абдулла Азимов эса шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Батафсил:

Брус:
1. Расулжон Абдураҳимов (Ўзбекистон) – 14.233
2. Йордан Александров (Болгария) – 14.233
3. Жермейн Грунберг (Нидерландия) – 14.066

От:
1. Матвей Петров (Албания) – 14.800
2. Абдулла Азимов (Ўзбекистон) – 14.500
3. Артур Давтян (Арманистон) – 14.233

Text to speech