27 Май 2023
1151
Москвада конкур бўйича «BitRiver» анъанавий халқаро турнири старт олди
28 майга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Мусобақанинг биринчи йўналишидаёқ ҳамюртларимиз муваффақият қозонишди. Турнирда спортчи сифатида иштирок этаётган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев «Леди» лақабли тулпорда энг яхши натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Учинчи йўналишда «Каллеко» тулпори билан ҳаракат қилган Умид Камилов тўртинчи, “Чемпионс Лигас”да ўз омадини синаб кўрган Хуршидбек Алимжонов бешинчи поғонадан жой олди.