Ру En O'z
27 Май 2023 1286

Боксчиларимиз Хабаровскадаги халқаро турнирда 12 та медалга сазовор бўлишди

Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз якунига етди.

Мусобақада эркаклар ва аёллар таркиби билан қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 12 та медалга сазовор бўлди. Вакилларимиз турнир якунига кўра 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди. Жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин медаль:
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-75 кг: Азиза Зокирова

Кумуш медаль:
-50 кг: Феруза Казакова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Алишер Аюбов
-86 кг: Одилжон Аслонов

Бронза медаль:
-54 кг: Ахтамов Қодирбек
-71 кг: Жавлонбек Йўлдошев
-71 кг: Аман Консбеков
-92 кг: Амиршох Самадов

Text to speech