Ру En O'z
8 Май 2021 2513

Қиличбозларимиз тоғли йиғинда

Қиличбозликнинг шпага ва сабля йўналишлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари айни кунларда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Мазкур йиғин Тошкент вилоятидаги “Янгиобод” базасида ташкил этилган.

Машғулотлар терма жамоа мураббийи, Олимпия ўйинларининг 3 карра чемпиони Владимир Назлимов бошчилигида олиб борилмоқда. Унда Малика Ҳакимова, Зайнаб Дайибекова, Шерзод Мамутов каби Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган қиличбозларимиз ва терма жамоанинг бошқа вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. Йиғин 4 май куни бошланган бўлиб, 14 майга қадар давом этади.

Text to speech