Ру En O'z
25 Май 2023 764

Шпагада мамлакат чемпионлари аниқ

Тошкент мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича U-23 ёш тоифасидаги мамлакат биринчилигида шпага қуролидаги жанглар ўтказилмоқда. Бугун ушбу йўналишда яккалик дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Йигитлар ўртасидаги баҳсларда навоийлик Камолиддин Ахтамов, қизлар тоифасида эса пойтахтлик Севара Раҳимова олтин медалларни қўлга киритишди. Батафсил:

Йигитлар:
1. Камолиддин Ахтамов (Навоий)
2. Мирзо Улуғбек Мўминов (Андижон)
3. Зафар Сиддиқов (Тошкент)
3. Шоҳжаҳон Абдураимов (Андижон)

Қизлар:
1. Севара Раҳимова (Тошкент)
2. Азиза Ҳамидова (Бухоро)
3. Маржона Зубайдуллоева (Бухоро)
3. Бибимарям Сапарова (Қорақалпоғистон)

Text to speech