Ру En O'z
25 Май 2023 1008

Футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди

Унда иштирок этадиган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси «E» гуруҳидан ўрин олиб, Эрон, Афғонистон, Гонконг терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Ўзбекистон 
Эрон 
Гонконг 
Афғонистон 

Ушбу гуруҳ баҳсларига мамлакатимиз мезбонлик қилиб, ўйинлар 4-12 сентябрь кунлари ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё кубогининг финал босқичи 2024 йилнинг апрель-май ойларида Қатар пойтахтида ўтказилади. Мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир ҳисобланади.

Text to speech