Ру En O'z
25 Май 2023 1358

Аида Ҳасанованинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз

23 май куни Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Ҳасанова бевақт ҳаётдан кўз юмди.

Аида Ҳасанова 1983 йил 4 август куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Қиличбозликнинг 3 йўналиши бўйича халқаро тоифадаги ҳакам даражасига етган ўзбекистонлик биринчи мутахассис ҳисобланади. Спортчилик фаолиятида халқаро тоифадаги спорт устаси даражасига эга бўлган. 2001-2006 мамлакат чемпионати ва халқаро турнирлар, Марказий Осиё биринчилиги, хусусан, 2005 йил Англияда ўтган нуфузли турнирда ғалаба қозонган. Ҳакамлик йўналишида ҳам қисқа фурсат ичида ўзининг одилона қарор қабул қилиши, шаффофлик ва ҳалоллик принципларига риоя этиши билан Халқаро қиличбозлик федерацияси мутасаддиларининг эътиборига тушди. Сўнгги Жаҳон кубоги ва Гран-при мусобақалари, турли ёш тоифаларидаги жаҳон чемпионатларида мунтазам равишда ҳал қилувчи жангларни бошқариб борган. A.Hasanova ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида ишлаган ўзбекистонлик биринчи ҳакам ҳисобланади.

Ўзбекистон МОҚ Аида Ҳасанованинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Text to speech