Ру En O'z
24 Май 2023 1306

Ўзбекистонлик дзюдочилар Душанбе Гран-присида катта таркибда қатнашади

2-4 июнь кунлари Тожикистон пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. Жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қилувчи мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси катта таркибда иштирок этади. Терма жамоа мураббийлар штаби мазкур мусобақада қатнашадиган 27 (14 эркак, 13 аёл) нафар спортчининг номини эълон қилди. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-60 кг: Достон Рўзиев ва Камолиддин Бахтиёров
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев ва Бобур Ваджиев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов ва Жавоҳир Сапаров
-81 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев ва Мусо Собиров
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов ва Зафарбек Ўролов
-100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров ва Отабек Тўрабоев
+100 кг: Исломбек Равшанқулов ва Ўткирбек Тўрабоев

Аёллар:
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева
-52 кг: Сита Қадамбоева ва Гулҳаё Жўраева
-57 кг: Шукуржон Аминова ва Нилуфар Эрамаганбетова
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева ва Севинч Исоқова
-70 кг: Нодира Йўлдошева ва Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева ва Фарангиз Холмуродова
+78 кг: Санеайим Эркинбаева ва Рината Илматова

Text to speech