8 Май 2021
2599
Руслан Кудаевни табриклаймиз!
Бугун қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Руслан Кудаев ўз таваллуд айёмини нишонлашмоқда.
Кудаев Руслан Равильевич 1980 йил 8 май куни таваллуд топган. Фаолияти давомида кўплаб халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори бўлган спортчимиз шпага йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Кудаев 2012 йил Лондон Олимпиадасида иштирок этган ва ҳозирда терма жамоамиз таркибида ўзи каби моҳир шогирдлар тайёрламоқда. Улар орасида Токио-2020 Олимпия ўйинлари лицензиати Малика Ҳакимова Руслан Кудаев тарбиялаётган ёшларнинг етук намуналаридандир.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Руслан Кудаевни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.