Ру En O'z
24 Май 2023 1110

Сабля бўйича жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқ

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги мамлакат чемпионати давом этмоқда. Ортда қолган кунда атлетлар сабля қуролида жамоавий йўналишда медаллар учун кураш олиб боришди. Яккалик дастурида қорақалпоғистонлик саблячилар яққол пешқадамлик қилишган бўлса, жамоавий йўналишда пойтахт жамоалари ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилдилар. Батафсил:

Эркаклар:
1. Тошкент-2
2. Тошкент вилояти-1
3. Жиззах-1
3. Тошкент вилояти-2

Аёллар:
1. Тошкент-1
2. Жиззах
3. Нукус ОПСТТМ
3. Қорақалпоғистон

Text to speech