Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 62 ёшда!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 62 ёшни қарши олмоқда.
Ҳурматли Абдулла Нигматович,
Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан юртимиздаги катта спорт жамоатчилиги, спортчи ва мураббийлар, Олимпия оиласи номидан самимий муборакбод этамиз!
Янги Ўзбекистоннинг янги марраларни забт этишида, мамлакатимизнинг ҳар томонлама юксалиб тараққий этишида Президентимизга камарбаста бўлиб турган Сиз каби жонкуяр ва фидоий юрт фарзандларининг хизматлари беқиёс. Жумладан, ўзбек спортини қўллаб-қувватлаш, унинг янги ютуқларни қўлга киритишидаги хизматларингиз алоҳида эътирофга сазовор. Энг аввало, булар атлетларимизнинг халқаро майдонда қўлга киритаётган ютуқларида яққол намоён бўлмоқда.
Бевосита қўллаб-қувватлашингиз билан ҳозирда терма жамоаларимиз йирик халқаро мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Юртимизда оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, профессионал спортга ёрдам бериш борасида олиб бораётган хизматларингиз учун мамлакатимиздаги Олимпия ҳаракатининг барча иштирокчилари номидан миннатдорчилик изҳор қиламиз.
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги таваллуд айёмингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Ўзбекистон Олимпия оиласи