Ру En O'z
23 Май 2023 819

Нигина Абдураимова “Ролан Гаррос” турниридаги иштирокини якунлади

Афсуски, ҳамюртимиз словениялик Тамара Зиданшекка қарши баҳсда мағлубиятга учради.

2 соат 38 дақиқа давом этган ўйин тақдири 3 сетда ҳал бўлди. Унда жаҳон тасниф жадвалида 110-ўринда бораётган европалик теннисчи 7:6, 4:6, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Абдураимова (176) саралашнинг биринчи босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашди.

Text to speech