23 Май 2023
1196
Қорақалпоғистонлик саблячилар мамлакат чемпионатида тенгсиз
Тошкентда қиличбозлик бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида мамлакат чемпионати бошланди. Регламентга мувофиқ, мусобақани саблячиларнинг яккалик дастуридаги чиқиши очиб берди.
Кескин ва муросасиз кечган баҳсларда қорақалпоғистонлик спортчилар Зайнаб Дайибекова ҳамда Муса Аймуратов ғалаба қозониб, айни пайтда ушбу йўналишда тенгсиз эканликларини яна бир карра кўрсатишди. Ғолиб ва совриндорлар:
Йигитлар:
1. Муса Аймуратов
2. Аппамис Уракбоев
3. Фазилбек Генжебаев
3. Фарҳод Науризбоев
Қизлар:
1. Зайнаб Дайибекова
2. Гулистон Пердибаева
3. Аякўз Жумамуратова
3. Дилназ Уснатдинова