7 Май 2021
2487
Ёш мерганларимиз ўз маҳоратларини намойиш этишмоқда
Шу кунларда ўқ отиш спорти бўйича ёшлар ўртасида мамлакат биринчилиги бўлиб ўтмоқда. Унда Республикамизнинг 8 вилоятидан 110 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
Баҳслар пневматик ва кичик калибрли қуроллардан ўқ отиш бўйича ўтказилмоқда. Регламентга кўра, баҳслар 12 хил машқ бўйича олиб борилади. Бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда мусобақа томошабинларсиз, барча санитар-гигиеник қоидаларга риоя қилган ҳолда олиб борилмоқда.
Ҳозирда мусобақанинг саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мамлакат биринчилиги 12 майга қадар давом этади.