22 Май 2023
1202
Триатлончимиз Мисрдаги мусобақада совриндор бўлди
Мисрнинг Шарм Эль Шейх шаҳрида триатлон бўйича “Africa Triathlon Junior Cup” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Султан Алиев иккинчи ўринни қўлга киритди.
Мусобақа ёшлар ўртасида ўтказилган боис масофалар Олимпия дастурининг ярми тарзида белгиланди. Спортчилар 750 метрга сузиш, 20 кмга велопойга ва якунда 5 кмга югуриш бўйича беллашишди. Юртдошимиз ушбу масофаларни 1 соат, 5 дақиқа, 56 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди ва кумуш медаль билан тақдирланди.
1. Кайл Эрскайн (ЖАР) – 1:05:31
2. Султан Алиев (Ўзбекистон) – 1:05:56
3. Юсуф Муҳаммад (Миср) – 1:07:18