Ру En O'z
22 Май 2023 1144

Велоспортчиларимиз Астанада совриндор бўлишди

Қозоғистонда велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Silkway Series Astana I” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг ортда қолган кунида “Tashkent Track Team” жамоаси шоҳсупага кўтарилди.

Ҳамюртларимиз аёллар ўртасидаги медисон дастурида совриндорлар қаторидан жой олишди. Маргарита Мисюрина ҳамда Екатерина Кнебелева жуфтлиги шиддатли курашларга бой кечган пойгада кумуш медалга сазовор бўлдилар. Ушбу натижа орқали спортчиларимиз Париж-2024 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини жамғаришга эришишди.

Text to speech