Ру En O'z
21 Май 2023 994

Боксчиларимиз Хабаровскдаги халқаро хотира турнирида иштирок этишади

22-28 май кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс фахрийси Константин Коротков хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир ўтказилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этади. Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, терма жамоамиз мазкур халқаро турнирга қуйидаги таркибда йўл олади:

Аёллар:
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-50 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова

Эркаклар:
-54 кг: Қодир Ахтамов
-54 кг: Давлатбек Аъзамов
-63,5 кг: Жамшидбек Сиддиқов
-67 кг: Бекзод Ҳамидов
-67 кг: Жавлонбек Йўлдошев
-71 кг: Аман Консбеков
-75 кг: Алишер Аюбов
-75 кг: Суҳроб Кайимов
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Амиршоҳ Самадов

Text to speech