20 Май 2023
1119
Слаломчиларимиз Осиё чемпионатини олтин ва бронза медаллари билан бошлашди
Бугун Таиландда слаломда эшкак эшиш бўйича 18 ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Дониёр Исломов 18 ёшгача бўлган спортчилар баҳсида яккалик каноэ йўналишида энг яхши натижа қайд этиб, олтин медалга эга чиқди. Шунингдек, МКХ3 дастурида қатнашган триомиз (Шаҳобиддин Болтабоев, Самандар Сайдуллаев, Дониёр Исломов) бронза медалини қўлга киритди.