Велошоссе бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк ғолиблари аниқланди
Тошкент вилоятида велошоссе бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди.
Турнир биринчи кун баҳслариданоқ муросасиз кечди. Жамоавий вақт пойгаси бўйича 40 км масофага ўтказилган мусобақада эркаклар ўртасида Даниил Евдокимов, Никита Стенкавой, Дмитрий Сирко, Ботиржон Исматовлардан иборат “Динамо” жамоаси 50:50, ёшлар ўртасида эса Самандар Султонов, Аҳмад Юлдашев, Ҳусниддин Шоназаров, Давлатёр Зарибовдан иборат Хоразм вилояти жамоаси 52:59 дақиқа натижа билан ғолибликни қўлга киритди.
Аёллар ўртасидаги жуфтлик вақт пойгаси 20 км масофага кечди. Унда Янина Кускова ва Мадина Қаҳҳорова 28:59 дақиқа натижа билан ғалаба қозонди. Ёш қизлар ўртасидаги беллашувда эса Анна Кускова ҳамда Маргарита Мисюрина 30:22 дақиқа билан энг яхши натижани қайд этди.
Мусобақа 8 майга қадар давом этади.