19 Май 2023
672
Душанбе Гран-при турнирига тайёргарлик бошланди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қатарда ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг яна машғулотларга қайтди. Пойтахтимиздаги дзюдо марказида олиб борилаётган йиғин 2-4 июнь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтадиган Гран-при турнирига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ҳозирда машғулотлар захира таркиб вакиллари билан олиб борилмоқда. Шунингдек, дунё биринчилигини ўтказиб юборган Давлат Бобонов ҳам машғулотларга қайтди.