Ру En O'z
18 Май 2023 936

Конкурчиларимиз Россияга йўл олишди

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда ўтган Жаҳон кубогининг Евросиё лигаси ва Миллатлар кубоги мусобақаларида ғалаба қозонганидан сўнг навбатдаги турнирда иштирок этиш учун Россиянинг Москва шаҳрига йўл олди. Ҳамюртларимиз ушбу шаҳарда “Bit River Cup” мусобақасида қатнашишади.

Беллашувлар 26-30 май кунлари бўлиб ўтади. Конкур оламидаги йирик мусобақалардан бирига айланиб бораётган ушбу турнир кўплаб мутахассисларнинг диққат-марказида бўлади. Терма жамоамиз вакилларига бўлажак стартда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Text to speech