Шанхайда кучлилар сараланмоқда
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Шанхай шаҳрида (Хитой) ўтаётган Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида иштирок этаётгани ҳақида хабар қилган эдик. Айни пайтга келиб, бир қатор дастурларда медаллар учун кураш олиб бораётган спортчилар номи маълум бўлиб улгурди.
Афсуски, йигитларимиз шоҳсупа сари йўлдан эрта чиқиб кетишди. Улар жамоавий дастурда ҳам илк босқичда Туркияга 0:6 ҳисобида имкониятни бой беришди. Қизларимиз дастлаб Малайзияни 6:2 ҳисобида доғда қолдиришгач, иккинчи босқичда Хитой Таипейига 1:5 ҳисобида мағлуб бўлишди. Эртага микст ва аёллар ўртасидаги яккалик дастурида баҳслар бўлиб ўтади.
Микст:
1/16 финал: Ўзбекистон – Малайзия
Яккалик, аёллар. 1/64 финал:
Зиёдахон Абдусатторова – Мишель Кроппен (Германия)
Нилуфар Ҳамроева – Лиган Хай (Хитой)
Зебинисо Абдусатторова – Чиа-Мао Пен (Хитой Тайпейи)