Ру En O'z
17 Май 2023 2010

Футбол бўйича Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа санаси маълум

Осиё футбол конфедерацияси 2024 йил Қатарда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё кубогининг саналарини эълон қилди. Унга кўра, мусобақа 2024 йилнинг 15 апрель – 3 май кунлари бўлиб ўтади.

Даставвал, турнир 2024 йилнинг январь ойида ўтиши мўлжалланган эди. Бироқ ушбу муддатда катталар ўртасидаги Осиё кубогининг айнан Қатарда ташкил этилиши сабаб кичик ёшдаги футболчиларнинг қитъа биринчилиги кейинроққа қолдирилди. Саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 25 май куни Куала-Лумпурдаги ОФК қараргоҳида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун лицензион турнир вазифасини ўтаб беради. Унда дастлабки 3 ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан тўғри Олимпиада йўлланмасига эга бўлса, тўртинчи ўрин эгаси қитъалараро плей-офф босқичи орқали курашни давом эттиради.

Text to speech