Ру En O'z
17 Май 2023 733

Чавандозларимиз Италиядаги турнирда қатнашишди

Маҳоратли конкурчиларимиз Феруз ва Абдураҳмон Абдуллаевлар Италиянинг Монтефалко шаҳрида ўтган халқаро мусобақада ўз иштирокларини якунлашди. “La Lame Horses Sporting Club” аренаси мезбонлик қилган турнир чавандозларимиз учун катта тажриба бўлди.

Абдураҳмон Абдуллаев 145 см баландликдаги 2 фазали тўсиқлардан сакраш йўналишида “Go Four IT B” тулпори билан иштирок этиб, тўққизинчи натижани қайд этди. Айнан мана шу баландликдаги тўсиқлардан сакраш бўйича ўтган кейинги дастурда эса «Quintair» билан 13-поғонадан жой олди. Спортчимизга келгуси мусобақаларда омад тилаб қоламиз.

Text to speech