16 Май 2023
1403
100 кмга югуришда янги жаҳон рекорди
Енгил атлетика оламида узоқ масофаларга югуриш бўйича бир қатор йўналишлар бўлиб, уларда жаҳон рекордлари юритиб борилади. Литвада ўтган Nord Security World’s Fastest Run мусобақасида 100 кмга югуриш дастурида янги жаҳон рекорди қайд этилди.
Ушбу рекордга литвалик Александр Сорокин муаллифлик қилди. Спортчи масофани 6 соат, 5 дақиқаю 35 сонияда босиб ўтди. Бу аввалги рекорд соҳиби япониялик Нао Казамининг натижасидан (6:09:14) 3 дақиқаю 39 сонияга яхшироқ кўрсаткич бўлди. Сорокин марафон масофасини (42 км, 195 м) босиб ўтиш учун 2:32:30 вақт сарфлаган. Пойга Литва пойтахтида 19 даража илиқ ҳавода ўтказилган.