Ру En O'z
16 Май 2023 771

Камончиларимиз Хитойдаги Жаҳон кубогида иштирок этишяпти

Бугун Хитойнинг Шанхай шаҳрида камондан отиш бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичига старт берилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кун доирасида саралаш босқичининг илк баҳслари ўтказилади. Шундан сўнг спортчилар олимпия тизимида ғолиблик учун курашни давом эттиришади. 21 майга қадар давом этадиган мусобақада терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Эркаклар: Миржалол Қароров, Амирхон Содиқов, Озодбек Унгалов, Чен Яо Юй.

Аёллар: Зебинисо Абдусатторова, Зиёдахон Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Камола Юнусова.

Text to speech