Ру En O'z
16 Май 2023 1072

Парижга йўл Тошкентдан бошланади

Осиё Футбол Конфедерацияси U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинларига мезбонлик қиладиган давлатларнинг номини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси қуръа натижасидан сўнг ўрин оладиган гуруҳ учрашувлари юртимиз майдонларида ўтказилади. Ўйинлар жорий йилнинг 4-12 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу босқич Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлидаги дастлабки саралаш турнири ҳисобланади. Унга қуръа ташлаш маросими 25 май куни соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида ўтказилади. Мусобақанинг финал босқичи 2024 йили Қатарда бўлиб ўтади.

Text to speech