Мусобақанинг тақдирлаш маросимида туман ҳокими Зоир Алиқулов, шунингдек, вилоят спорт бошқармаси ва МОҚ вакиллари ҳам иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғаларини тақдим этишди.
Қашқадарёлик спортсевар ёшлар учун байрам бошланди
Куни кеча МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, ҳудуддаги ёшлар орасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берган эди. Қайд этиш жоиз, вилоят ва туман ҳокимликлари, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Қашқадарё вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамкорлигида қисқа фурсат ичида амалий ишлар бошлаб юборилди.
Ҳозирда вилоят бўйлаб кичик Олимпия ўйинлари ташкил этилмоқда. Бунда барча туманларда маълум спорт турлари бўйича беллашувлар ташкил этилган. Ҳозиргача Ғузор туманида волейбол, Қарши шаҳрида дзюдо, Деҳқонобод туманида эса миллий кураш бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Айниқса, Деҳқонобод туманида ўтган кураш баҳслари маҳаллий аҳоли учун чинакам байрамга айланди.