Ру En O'z
16 Май 2023 1299

Велоспортчиларимиз “OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN” мусобақасида 11 та медаль қўлга киритишди

Пойтахтимиз ва Тошкент вилояти трассаларида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича “OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN” кўпкунлик пойгалари якунланди. Халқаро велоспортчилар иттифоқининг (UCI) тақвим режасидан ўрин олган ушбу турнирда 14 мамлакатдан 120 нафар спортчи Париж-2024 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколари учун кураш олиб боришди.

Қувонарлиси, мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронза, жами 11 та медалга сазовор бўлишди. Турнирда шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз:

Олтин медаль:
Янина Кускова (2 та)
Ольга Забелинская
Маргарита Мисюрина
Улуғбек Саидов

Кумуш медаль:
Ольга Забелинская (2 та)
Янина Кускова

Бронза медаль:
Маргарита Мисюрина
Бегзод Раҳимбоев
Алексей Фомовский

Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг маълум қилишича, ушбу мусобақа орқали мамлакат эркаклар терма жамоаси 151, аёллар жамоаси эса 402 рейтинг очкосини жамғаришга муваффақ бўлди. Бу орқали жаҳон рейтингида аёллар жамоамиз 23-ўриндан 19-поғонага, йигитларимиз эса 52-ўриндан 45-поғонага кўтарилди.

Text to speech