Ру En O'z
16 Май 2023 934

Жаҳон чемпионатларида илк бор тўртта медаль қўлга киритган дзюдочиларимиз кутиб олинди

7-14 май кунлари Қатар пойтахти дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 тадан кумуш ва бронза, жами 4 та медаль қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, терма жамоамиз шу пайтгача ҳеч бир жаҳон чемпионатида 4 та медалга сазовор бўлмаган эди. Бугун тунда мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди.

Терма жамоа Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Маросимда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари, спортчиларимизнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Шаҳрулло Шарипович дзюдочиларимизни қайд этилган натижа билан қутлаб, келгусида бундан ҳам катта ютуқларни қўлга киритишларини тилади.

Жаҳон чемпионатида иштирок этган спортчилар қисқа муддатли дам олишдан сўнг машғулотларни давом эттиришади.

Text to speech