Ру En O'z
15 Май 2023 1306

Алишер Юсупов Олимпиада рейтингида пешқадам бўлиб олди

Дохада якунига етган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатидан кейин спортчиларнинг янгиланган Олимпиада рейтинги эълон қилинди. Аҳамиятлиси, мусобақада бронза медалини қўлга киритган Алишер Юсупов +100 кг вазн тоифасида рейтинг пешқадамига айланиб олди. Шунингдек, умумий ҳисобда 15 нафар дзюдочимиз айни пайтда Олимпиадага йўлланма берувчи поғоналарни эгаллаб турибди. Батафсил:

-60 кг:
1. Ли Харим (Жанубий Корея) – 2310 очко
6. Дилшодбек Баратов – 1644

-66 кг:
1. Хифуми Абэ (Япония) – 2500 очко
17. Муҳриддин Тиловов – 1034
22. Сардор Нуриллаев – 879

-73 кг:
1. Нилс Штамп (Швейцария) – 2470 очко
6. Муроджон Йўлдошев – 1870
8. Обидхон Нўъмонов – 1714
11. Шаҳрам Аҳадов – 1460

-81 кг:
1. Тато Григалашвили (Грузия) – 3575 очко
26. Шарофиддин Болтабоев – 664 (қитъавий квота)

-90 кг:
1. Лука Майсурадзе (Грузия) – 2800
3. Давлат Бобонов – 2174 очко

-100 кг:
1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 2715 очко
9. Музаффарбек Тўрабоев – 1289

+100 кг:
1. Алишер Юсупов – 2310 очко
10. Шоҳруҳ Бахтиёров – 1210

Аёллар:

-48 кг:
1. Нацуми Цунода (Япония) – 2500 очко
26. Ҳалимажон Қурбонова – 620

-52 кг:
1. Дистрия Красничи (Косово) – 2855 очко
3. Диёра Келдиёрова – 2784
13. Сита Қадамбоева – 836

-70 кг:
1. Саки Низое (Япония) – 3450 очко
20. Гулноза Матниязова – 875

Эслатма:
– Бу Олимпиада рейтингининг бугунги ҳолати. Тизим 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпилади;
– Жадвалда рейтинг етакчиси, лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочиларимиз келтирилган;
– Бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.

Text to speech