Ру En O'z
15 Май 2023 724

Бухорода уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

От спортини мамлакатимиз бўйлаб янада ривожлантириш мақсадида вилоятларда ҳам турли мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Бухоро вилоятидаги Миллий гвардия чавандозлар мактабида уч кураш йўналиши бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Унда пойтахтимиз, шунингдек, Бухоро, Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Бухоро, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидан моҳир чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

Узун масофа:
1. Арина Даминова, “Garpus” лақабли отда (Тошкент ш.)
2. Максим Дварянски, “Chaman” (Тошкент ш.)
3. Илёс Абдураҳмонов, “Salist” (Тошкент ш.)

Қисқа масофа:
1. Тимур Гулямов, “Gudmon” (Бухоро)
2. Санжар Раҳимов, “Arestakrat” (Бухоро)
3. Ҳусан Давлатов, “Baron-17” (Фарғона)

Text to speech