Ру En O'z
7 Май 2021 2261

Боксчиларимиз Янгиободда халқаро йиғинда иштирок этишмоқда

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Тошкент вилоятидаги “Янгиобод” базасида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Мазкур йиғинга Эрон, Жазоир, Озарбайжон ва Иордания терма жамоалари ҳам жалб қилинган.

Барча терма жамоалар йиғинга ўзларининг асосий таркиб спортчилари билан ташриф буюришган. Шубҳасиз, ушбу машғулотлар ой якунида БААда бўлиб ўтиши режалаштирилган Осиё чемпионати ва асосийси йилнинг энг муҳим старти ҳисобланмиш Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Йиғин 21 майга қадар давом этади.

Text to speech