Ру En O'z
14 Май 2023 1792

Боксчиларимизнинг қудратига бутун дунё яна бир бор тан берди

Пойтахтимиз мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионати ўз поёнига етиб бормоқда. 100 дан ортиқ мамлакатнинг 550 нафарга яқин боксчилари иштирокида кечган ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижа қайд этди. Музаффар боксчиларимиз мусобақа давомида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медалга сазовор бўлишди. Шубҳасиз, бу билан ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, шу пайтгача боксчиларимиз ҳеч бир жаҳон чемпионатида 5 та олтин ва умумий ҳисобда 9 та медални қўлга киритишмаган эди. Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халоков
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
+92 кг: Баҳодир Жалолов

Кумуш медаль:
-54 кг: Ойбек Жўраев
-71 кг: Саиджамшид Жафаров

Бронза медаль:
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мазкур жаҳон чемпионатида қайд этилган тарихий натижа билан Ўзбекистон бокс федерацияси, терма жамоа мураббийлар штаби ва спортчиларимизни, миллионлаб мухлисларимизни самимий қутлаб, боксчиларимиздан Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпиадасида ҳам мана шундай ёрқин ғалабалар кутиб қолади.

Text to speech