14 Май 2023
607
Конкурчиларимиздан яна бир хушхабар
Қирғизистонда конкур бўйича “Eurasia League Bishkek 2023” мусобақасининг яна бир куни ортда қолди. Унда спортчилар 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида баҳс олиб боришди.
Ушбу беллашувларда спортчи сифатида иштирок этган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев кумуш медалга сазовор бўлди. Унга беллашув давомида «Lady» лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди. Мазкур дастурда чиқиш қилган бошқа бир чавандозимиз Аъзам Толиббоев эса бешинчи натижани қайд этди.