13 Май 2023
1077
Ўзбек спорти учун унутилмас кун
Боксчиларимиз билан бир қаторда дзюдочиларимиз ҳам жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этишмоқда. +100 кг вазн тоифасида Алишер Юсупов япониялик Кокоро Кагеурани иппон баҳоси билан мағлубиятга учратиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, дзюдочиларимиз яккалик беллашувларини 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медаль билан якунлашмоқда. Ҳали ҳеч бир жаҳон чемпионатида терма жамоамиз 4 та медаль қўлга киритмаган эди. Қайд этиш жоиз, эртага ҳамюртларимиз аралаш жамоавий дастурда ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.