7 Май 2021
2244
“Спортни сев, спорт билан яша!”: Жиззахда стол тенниси баҳслари ўтказилмоқда
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Спортни сев, спорт билан яша!” оммавий мусобақасида май ойи баҳслари ҳам бошланди. Регламентга кўра, ушбу ой Жиззах вилоятида стол тенниси беллашувлари бўлиб ўтмоқда.
Ҳозирги пайтгача вилоятнинг мавжуд 13 та шаҳар ва туманларда маҳаллалар кесимида дастлабки саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Унда ғалаба қозонган ёшлар дастлаб туман, сўнг вилоят биринчилигининг финал босқичида иштирок этишлари мумкин. Маълумотларга кўра, шу пайтгача ўтган баҳсларда 500 нафарга яқин ҳаваскор спортчилар ўз омадларини синаб кўрган. Эътиборингизга ўтказилган беллашувлардан бир қатор суратларни тақдим қиламиз: