Ру En O'z
13 Май 2023 1038

Алишер Юсупов бронза медали учун курашади

Қатарда ниҳоясига етиб бораётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтмоқда. +100 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Алишер Юсупов кечки дастурда бронза медали учун курашадиган бўлди.

Юртдошимиз ярим финалда нейтрал мақомда курашаётган Инал Тасоевга имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бронза медали учун япониялик Кокоро Кагеурага қарши баҳс олиб боради.

Text to speech