Ру En O'z
12 Май 2023 809

Артур Гулиев Жаҳон кубогида ғалаба қозонди

Бугун Венгриянинг Сегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Артур Гулиев 200 метрга каноэда эшкак эшиш дастурида олтин медални қўлга киритди. Юртдошимиз ушбу масофани 41.31 сонияда босиб ўтди. Батафсил:

С-200 метр, эркаклар:
1. Артур Гулиев (Ўзбекистон) - 41.31
2. Ҳелдер Силва (Португалия) - 41.56
3. Маттиа Алфонси (Италия) - 41.82

Text to speech