12 Май 2023
1047
Конкурчиларимиз Гран-при йўналишида тенгсиз
Маълум қилганимиздек, айни кунларда конкур ва от йўрттириш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтаётган “Eurasia league Bishkek 2023” мусобақасида иштирок этмоқда. Ҳамюртларимиз турнирнинг Гран-при йўналишида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди.
150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида “Чемпионс Лигас” тулпорида иштирок этган Хуршидбек Алимжонов масофани жарима очколарисиз босиб ўтиб, энг юқори натижани қайд этди. Иккинчи ўрин “Бозарт Де Руэт” отида иштирок этган Аъзам Толиббоевга насиб этган бўлса, Рината Галимова (Қирғизистон) кучли учликни якунлаб берди. Қайд этиш жоиз, мусобақада Бекзод Қурбонов ва Нуржан Туякбаев кейинги поғоналарни банд этишди.