Ру En O'z
12 Май 2023 1277

Маргарита Мисюрина “Oqtosh-Chorvoq Mountain” пойгасининг иккинчи босқичида ғалаба қозонди

“Oqtosh-Chorvoq Mountain” кўпкунлик мусобақасининг яна бир куни ортда қолди. Аёллар 130 км, эркаклар 170 км масофада гуруҳ пойгаси йўналишида ўзаро беллашишди. Аҳамиятлиси, аёллар ўртасида кечган қизиқарли пойгада ҳамюртимиз Маргарита Мисюрина маррага биринчи бўлиб етиб келди. Юртдошимиздан 1 сония кейин финишга келган қозоғистонлик Рината Султонова иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, София Каримова кучли учликни якунлаб берди. Батафсил:

Аёллар, 130 км:
1. Маргарита Мисюрина (Ўзбекистон) – 3:18:37
2. Рината Султонова (Қозоғистон) – (+0:01')
3. София Каримова (Ўзбекистон) – (+2:16')

Эркаклар, 170 км
1. Илиас Периклис (Греция) – 3:44:10
2. Цегш-Баяр (Мўғулистон) – (+0:04')
3. Полихронис Тзортзакис (Греция) – (+0:04') ...
5. Муроджон Холмуродов (Ўзбекистон) – (+0:04')

Text to speech