Ру En O'z
11 Май 2023 874

Ригина Адашбаева Осиё чемпионатида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

Жанубий Кореяда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг яна бир куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда Ригина Адашбаева кумуш ва бронза медалларига эга чиқди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 103 кг натижа билан иккинчи ўринни эгаллади. Силтаб кўтаришда эса 127 кг билан тўртинчи натижани қайд этди. Икки кураш бўйича 230 кг натижа спортчимизга шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишини таъминлади.

-87 кг:
1. Йинг-Юан Ло (Хитой Таипейи) – 241 (110+131) кг
2. Ха-Же Юн (Жанубий Корея) – 231 (99+132) кг
3. Ригина Адашбаева (Ўзбекистон) – 230 (103+127)

Text to speech