Ру En O'z
11 Май 2023 1081

Чавандозларимиз Бишкекдаги мусобақада қатнашишади

Апрель ойида пойтахтимиз от спортининг конкур йўналиши бўйича “Grand Prix Euratsia league” ва “FEI Jumping Nations Cup Euratsia league Tashkent 2023» мусобақаларига мезбонлик қилган эди. Бугун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ушбу мусобақаларнинг навбатдаги босқичи бошланди.

Ҳамюртларимиз беллашувларда тўлиқ таркибда иштирок этишади. Турнирда терма жамоа бош мураббийи ва амалдаги спортчи Бекзод Курбанов, шунингдек, Умид Камилов, Нуржон Туякбаев, Хуршидбек Алимджанов, Азам Толиббоев, Саидамирхон Тургунбоев конкур бўйича баҳсларда иштирок этишса, Алёна Деревянко от йўрттириш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Қолаверса, чавандозларимизнинг тулпорларига тажрибали отбоқарлар Муслим Акрамов, Дилшод Омонов, Комилжон Матмусаев ва Сардор Мухаммадиев масъул ҳисобланишади.

14 майга қадар давом этадиган масъулиятли баҳсларда юртдошларимизга омад тилаймиз.

Text to speech